Ру En O'z
23 Июнь 2021 2310

“Сен, албатта, ғалабага эришасан” шиори ёш таэквондочиларимизни руҳлантирди

Маълум қилганимиздек, айни кунларда Республикамиз бўйлаб “Халқаро Олимпия куни” доирасида Олимпия ҳафталиги старт олди. Бугун Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясида «Сен, албатта, ғалабага эришасан” шиори остида Очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

Тадбирда Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилояти, шунингдек, пойтахтимиздан ташриф буюрган ёш таэквондочилар йиғилган ота-оналар ва бошқа меҳмонлар учун таэквондонинг ўзига хос қирраларини кўрсатиб беришди. Собир Назаралиев мураббийлигида спортчилар чигалёзди машғулотлари ва таэквондода қўлланиладиган асосий зарбаларнинг техникаларини намойиш этишди.

Тадбир якунида куни кеча Осиё чемпионатида муваффақият қозониб келган терма жамоамиз аъзолари Чарос Қаюмова, Озода Собиржонова, Шуҳрат Салаев йиғилганларга эсдалик совғаларини тақдим қилишди.

Text to speech