Ру En O'z
22 Июнь 2021 2425

Улар Токиога боришади: Радзивилнинг муносиб издоши Сафина Садуллаева

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўз лицензиатларини халқимизга яқиндан таништиришда давом этади. Бугун сизларга маҳоратли енгил атлетикачиларимиз Сафина Садуллаева ҳақида ҳикоя қиламиз.

Сафина Эркиновна Садуллаева 1998 йил 4 март куни Сирдарё вилоятида спортчилар оиласида туғилган. Отаси баскетбол, онаси енгил атлетика, акаси катта теннис билан шуғулланган. Баландликка сакраш йўналиши бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси. Биринчи мураббийи Рузалия Зянгурова. Ҳозирда Алим Аҳмеджанов қўл остида Олимпия ўйинларига тайёрланмоқда.

Спортчимизнинг халқаро майдондаги дастлабки йирик муваффақияти 2015 йилга тўғри келади. Доха шаҳрида ўтган U18 Осиё чемпионатида спортчимиз олтин медаль соҳиби бўлиб, илк йирик ғалабасига эришди.

2017 йил Қозоғистондаги халқаро хотира турнирида 1.85 метр натижа билан ғалаба қозонган бўлса, шу йили Туркманистонда ўтган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида 1.83 метрга сакраб, ҳамюртимиз Надия Дусановадан кейин иккинчи ўринни қўлга киритди.

2019 йил Қозоғистонда ўтган яна бир халқаро мусобақада 1.92 метр баландликни забт этиб, Халқаро тоифадаги спорт устаси талабини бажарди.

Жорий йилнинг май ойида пойтахтимизда ўтган Ўзбекистон очиқ чемпионатида 1.96 метр баландликка сакраб, Токио-2020 нормативини бажаришга муваффақ бўлди.

Text to speech