31 Июль 2024
527
Нурматов ва Сафаралиев жуфтлиги иштирокини якунлади
Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари ўз поёнига етди. Енгил вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги беллашувларда қатнашган ҳамюртларимиз С финалида иштирок этиб, 6:31.33 дақиқа кўрсатишди ва 3-бўлиб маррага етиб келишди. Ушбу натижа билан ҳамюртларимиз Олимпиадани 15-поғонада якунлайдиган бўлишди.