Ру En O'z
31 Июль 2024 460

Армен Багдасаров 52 ёшда!

Бугун Мустақил Ўзбекистон учун ёзги Олимпия ўйинларида илк медални тақдим қилган спортчи, дзюдо бўйича Атланта-1996 ёзги Олимпия ўйинлари ва Бангкок-1998 ёзги Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳиби, икки карра Осиё чемпиони, "Меҳнат шуҳрати" ордени, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи", "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий" фахрий унвонлари соҳиби Армен Багдасаров таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Армен Юревични туғилган куни билан қутлаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech