31 Июль 2024
563
Энг ёш боксчимиз Олимпиада совриндорини мағлуб этди
Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси таркибидаги энг ёш спортчи Тўрабек Ҳабибуллаев ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки баҳсини омадли ўтказди. 20 ёшли чинозлик боксчимиз дебют жангида Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори, филиппинлик Эймуир Марциални мусобақадан чиқариб юборишга эришди. Баракалла, Тўрабек!