Ру En O'z
30 Июль 2024 349

Шарофиддин Болтабоевнинг илк рақиби дисквалификация қилинди

Бугун дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини ироқлик Сажжад Сеҳенга қарши баҳс билан бошлаши керак эди. Бироқ рақиб спортчи дисквалификация қилингани боис Болтабоев тўғридан тўғри кейинги даврага ўтмоқда. Унда Болтабоевга Зелим Тчкаев (Озарбайжон) ва Омар Жало (Франция) баҳси ғолиби рақиблик қилади.

Text to speech