30 Июль 2024
547
Анна Пракатень ярим финалга йўл олди
Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анна Пракатень Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги муваффақиятли иштирокини давом эттирди. Ҳамюртимиз ҳозиргина якунланган чорак финал стартида ўз гуруҳида 2-бўлиб маррага етиб келди. Бу натижа орқали у 1 август кунига белгиланган ярим финал босқичига тўғридан тўғри йўл олди.