Ру En O'z
28 Июль 2024 627

Диёра Келдиёрова финалда!

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки медалини нақд қилди. Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасининг финалига йўл олди. Ҳамюртимиз ярим финалда мезбонларнинг биринчи рақамли спортчиси, Олимпия ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари соҳиби Амандин Бушарни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Келдиёрова камида кумуш медални нақд қилди. Бироқ биз ундан фақат ва фақат олтин медаль кутиб қоламиз. Олға, Диёра!

Text to speech