Ру En O'z
22 Июнь 2021 1769

Осиё чемпионатида тарихни янгилаган таэквондочиларимиз ва паралимпиячиларимиз муносиб кутиб олинди

Ортда қолган ҳафта Ливанда таэквондо бўйича Осиё чемпионати ва анъанавий «Beirut Open» мусобақаси бўлиб ўтди. Ҳар иккала мусобақада Ўзбекистон шарафини 17 нафар таэквондочи ҳимоя қилди. Вакилларимиз қитъа чемпионатида 3та олтин, 1та кумуш ва 6та бронза медалига эга чиқишди ва Осиё чемпионатлари тарихидаги ўзларининг энг яхши натижаларига эришишди.

«Beirut Open»да эса таэквондочиларимиз 5та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медални қўлга киритиб умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Бугун, 22 июнь куни соат 01:00да Берлинда ўтган пара-сузиш бўйича Жаҳон серияси, пара-дзюдо бўйича Бирмингем мезбонлик қилган Гран-при турнирида қатнашган вакилларимиз ва Осиё чемпионатида тарихни янгилаган таэквондочиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида муносиб тарзда кутиб олинди. Маросимида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Миллий Паралиипия ассоциацияси, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда иштирок этган мутасаддилар спортчиларимизни қўлга киритилган муваффақият билан қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятида ҳам омад тилаб қолишди.

Text to speech