Ру En O'z
28 Июль 2024 303

Спорт гимнастикачиларимиз иштирокларини якунлашди

Спорт гимнастикаси баҳсларидан ўрин олган бугунги беллашувлар ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси қатнашди.

Ҳамюртларимиз орасида энг юқори баллни Абдулла Азимов жамғарди. Кўпкураш дастурида у 79.964 очко билан 28-натижани қайд этди. Бироқ бу Азимовга тўғридан тўғри финал йўлланмаси учун камлик қилди. Шундай бўлса ҳам, у финалга даъвогар иккинчи захира спортчиси сифатида кўрсатилган.

78.498 очко жамғарган Ҳабибулла Эргашев эса 41-бўлиб ўз иштирокини якунлади. Параллель брусдаги машқда ўз дастурини намойиш этган Расулжон Абдураҳимов 14.466 балл билан 22-натижани кўрсатди. Афсуски, ҳеч бир атлетимиз алоҳида дастурларда финалга чиқа олишмади.

Text to speech