Ру En O'z
27 Июль 2024 520

ООК вице-президенти Отабек Умаров спортчиларимизга омад тилади

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон делегацияси жойлашган бинога ташриф буюриб, ҳамюртларимизга яратилган шароитлар билан танишди. Отабек Муҳаммадалиевичга делегация расмийлари ҳамроҳлик қилишди.

Ташриф давомида атлетларимиз учун ажратилган хоналар батафсил кўздан кечирилиб, штаб фаолияти, тиббиёт бўлими ҳам ўрганилди. O.Umarovga ҳар бир спортчимизнинг иштироки, режалар хусусидаги маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, ООК вице-президенти спортчиларимиз билан учрашиб, уларнинг тайёргарлиги, режалари ҳақида суҳбатлашди. Масъулиятли баҳслар олдидан барча терма жамоаларимизга омад ва зафарлар тилаб, юртимизга ёруғ юз билан қайтишларига умид билдирди.

Text to speech