27 Июль 2024
576
Зелинскаянинг натижаси финал учун камлик қилди
Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анастасия Зелинская ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида чиқиш қилди. 20 ёшли сузувчимиз 400 метрга эркин усулда кечган баҳсда 4:31.70 натижа қайд этиб, ўз гуруҳида 3-бўлиб маррага етиб келди. Афсуски, бу натижа ҳамюртимизга финал йўлланмаси учун етарли бўлмади.