25 Июль 2024
586
Париж-2024: Спортчиларимиз учун миллий таомлар муҳайё
Франциядан хайрли кун. Йирик комплекс мусобақаларда спортчиларимиз ҳеч қачон таомлардан қийналишмаган. Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ҳар бир мусобақаларда атлетларимиз учун миллий таомларимиз келтирилади. Парижда ҳам делегациямиз аъзоларига овқатланишлари учун алоҳида шароит яратилган.
Шифокорлар ва диетологлар билан келишилган ҳолда атлетларимиз учун энг керакли ва фойдали, витаминларга бой овқатлар олиб келинган. Олимпия шаҳарчасидаги спортчиларимизга кун давомида ана шундай таомлар тортиқ қилинмоқда.