Ру En O'z
24 Июль 2024 545

Расмийлар Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, спортчиларга масъулиятли Ўйинлар олдидан омад тилашди

Бугун Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлайди. Шу муносабат билан делегация раҳбарияти спортчиларимиз яшаётган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Дастлабки учрашув футболчиларимиз билан ўтди. Спорт вазири Адҳам Икрамов жамоа бош мураббийи Тимур Кападзега масъулиятли ўйин олдидан омад тилаб, делегациямиз иштирокини чиройли ғалаба билан бошлаб беришларини тилаб қолди. Ўз навбатида бош мураббийи бунинг учун жамоа қўлдан келган барча ишни қилишга, йигитларимиз майдонда охиригача ўйнашга тайёр эканликларини билдирди.

Шундан сўнг мутасаддилар тренажор зали, делегациямиз учун ажратилган хоналар, тиббиёт бўлими ва штаб фаолиятини, спортчиларимиз машғулотини кўздан кечиришди. Ташриф доирасида штаб йиғилиши ҳам ўтказилиб, унда ҳар бир мутахассисга ўз фаолиятини юқори даражада йўлга қўйиш, спортчилар учун барча шароитларни яратиб бериш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech