Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 67 ёшда!
Ҳурматли Шавкат Миромонович,
Бугун Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ўз иштирокини бошлаш арафасида турибди. Сизнинг спортга бўлган улкан эътибор ва ғамхўрлигингиз, ҳар бир атлетимизни ўз ўғил-қизларингиздек кўриб, уларга беқиёс шароитлар яратиб беришингиз натижаси ўлароқ Ўзбекистон делегацияси ёзги Олимпия ўйинларига ўз тарихида илк бор 19 спорт турида 90 нафар атлет билан 75 та йўлланма қўлга киритошга муваффақ бўлди. Умид қиламизки, музаффар атлетларимиз олдинда турган масъулиятли беллашувларда ўз маҳоратлатини намойиш этиб, халқимиз ва сизнинг ишончингизни оқлаган ҳолда она Ватанимизга ёруғ юз билан қайтади.
Қадрли Шавкат Миромонович, юртимиздаги катта Олимпия оиласи номидан Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан қутлаб, Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, азиз Ватанимиз равнақини янада юксалтириш йўлида битмас-туганмас куч ғайрат тилаб қоламиз.