23 Июль 2024
547
Алисэ Фахрутдинова Минскда Парижга тайёрланмоқда
Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алисэ Фахрутдинова ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўрмоқда. Айни кунларда спортчимиз Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боряпти.
Йиғин давомида Фахрутдинова ҳар бир йўналиш бўйича ўз маҳоратини оширмоқда. Машғулотлар 28 июлга қадар давом этади. Шундан сўнг у тайёргарликнинг сўнгги босқичини Москвада олиб боради.
Маълумот учун, Фахрутдинованинг Олимпия ўйинларидаги чиқиши 8, 10 ва 11 август кунларига тўғри келади.