Ру En O'z
20 Июнь 2021 1941

Ёш конкурчимиз Европада ғалаба қозонди

Айни кунларда Польшанинг Сопот шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Миллатлар кубогининг навбатдаги босқич мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Турнирда иштирок этаётган ёш ҳамюртимиз Абдураҳмон Абдуллаев ҳар бир йўналишда шоҳсупага кўтарилмоқда.

“Go for it” лақабли тулпор билан қатнашаётган Абдуллаев дастлаб 140 см баландликдаги тўсиқларни 29,56 сонияда жарима очколарисиз босиб ўтди ва якунда ушбу натижа кумуш медални тақдим қилди. Иккинчи кун дастурида айни шу баландликдаги катта йўналишни босиб ўтиш учун 60,31 сония сарфлади. Бу билан ҳамюртимиз бронза медалига сазовор бўлди.

Чавандозимиз навбатдаги кунда 150 см баландликдаги тўсиқлар ўтиш баҳсида 26,16 сониялик натижа қайд этди. Ушбу дастурда иштирок этган ҳеч бир спортчи ҳамюртимизнинг кўрсаткичини яхшилай олмади ва Абдуллаев ушбу йўналиш бўйича олтин медаль билан тақдирланди.

Text to speech