22 Июль 2024
549
Эшкак эшувчиларимиз жаҳон чемпионатида учта медалга сазовор бўлишди
17-21 июль кунлари Болгариянинг Пловдив шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича U18 ва U23 ёш тоифаларидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Олтин медалга U23 ёш тоифасида К1 (байдарка) 1000 метр масофада Арина Танатмишева эгалик қилди. Батафсил:
Олтин медаль:
К1 1000 метр: Арина Танатмишева (U23)
Бронза медаль:
С2 Х 500 метр: Беҳруз Эргашев / Муаттархон Қодиржонова (U18)
К1 1000 метр: Шаҳризода Мавлонова (U18)