Ру En O'z
22 Июль 2024 180

Чавандозларимиз Россиядаги халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этишди

Россия Федерациясида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Евросиё ёшлар ўйинлари”, “Евросиё ўйинлари” ва “Maxima Masters” мусобақалари ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Муросасиз баҳсларда чавандозларимиз 3 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Батафсил:

 Олтин медаль:
Хуршидбек Алимжонов (“Евросиё ўйинлари”, 140 см)
Умид Камилов (“Евросиё ўйинлари”, 115 см)
Бекзод Қурбонов (“Евросиё ўйинлари”, 135 см)

 Кумуш медаль:
Катта айлана йўналишида жамоавий баҳс
Кичик айлана йўналишида жамоавий баҳс
Хуршидбек Алимжонов (“Евросиё ўйинлари”, 125 см)

 Бронза медаль:
Бобуржон Валижонов (“Евросиё ёшлар ўйинлари”, 125 см)
Бекзод Рўзмуҳамедов (“Maxima Masters”, 110 см)
Бекзод Қурбонов (“Евросиё ўйинлари”, 140 см)
Бобуржон Валижонов (“Евросиё ўйинлари”, 130 см)

Text to speech