21 Июль 2024
485
Оғир атлетикачиларимиз Анталья йиғинида
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда Туркиянинг Анталья шаҳрида йиғин ўтказмоқда. Муҳим йиғин давомида спортчиларимизга Спорт вазирининг ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамроҳлик қилмоқда.
Шаҳрулло Шарипович лицензиат спортчиларимизнинг машғулот жараёнини назоратга олиб, керакли тавсия ва маслаҳатларини бериб боряпти. Анталья йиғини 5 августга қадар давом этади. Шундан сўнг оғир атлетикачиларимиз Антальядан тўғри Парижга йўл олишади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу спорт турида Акбар Жўраев, Ригина Адашбаева ҳамда Турсуной Жабборова 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган.