Ру En O'z
20 Июнь 2021 1628

Юнон-рум курашчиларимиз Олимпиадага Польшада тайёргарлик кўришяпти

Шу кунларда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Польшанинг Спала шаҳрида ташкил этилаётган халқаро ўқув машғулот йиғинида бўлиб турибди.

Пойтахт Варшавадан 117 км узоқликда жойлашган ушбу курорт шаҳарда бир нечта спорт турлари бўйича Польша Олимпия терма жамоалари учун бунёд этилган машғулот базаси бор. Айнан шу марказда дунёнинг 10 та давлатидан келган терма жамоалар халқаро ўқув-машғулот йиғида иштирок этишмоқда. Улар орасида Равшан Рўзиқулов бошчилигидаги Ўзбекистон юнон-рум кураши терма жамоаси ҳам бор.

Спаладаги халқаро ўқув-машғулот йиғинида ўзбекистонлик курашчилар билан бирга Норвегия, Германия, Франция, Хорватия, Венгрия, Литва, Финляндия, Руминия ва Швеция терма жамоалари ҳам иштирок этяпти. Терма жамоамизнинг ушбу йиғини 24 июнга қадар давом этади.

Text to speech