Ру En O'z
20 Июль 2024 421

Дзюдочиларимизнинг Нормандиядаги йиғини якуний паллада

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари олдидан тайёргарлиги айни авжида. Жамоамиз Нормандия регионида машғулотларни олиб бормоқда.

Йиғин жараёнида маҳаллий спортчилар ҳамюртларимизга спарринг шерик сифатида ёрдам беришмоқда. Кодбек-лез-Элбёф шаҳрида ўтаётган машғулотлар 25 июлга қадар давом этади. Шундан сўнг жамоамиз Олимпия шаҳарчасига жойлашиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 доирасида дзюдо баҳслари 27 июль – 3 август кунлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 13 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.

Text to speech