19 Июль 2024
619
Мерганларимиз Олимпиада олдидан сўнгги тайёргарликни олиб боришмоқда
Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари айни кунларда Франция пойтахтида бўлажак Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўришмоқда. Мазкур йиғинда Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган кўплаб терма жамоалар ҳам қатнашяпти.
Мерганларимиз мураббийлар штаби билан ишлаб чиқилган дастур асосида машғулот олиб боришмоқда. Йиғин 20 июлга қадар давом этади. Шу куннинг ўзида атлетларимиз Олимпия шаҳарчасига жойлашишади. Олимпиада дастурига кўра, 25 июль куни спортчиларимиз дастлабки саралаш босқичида ўз иштирокларини бошлашади.
Эслатиб ўтамиз, Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов юртимиз спорти тарихида илк бор мазкур йўналишда Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритишган.