Ру En O'z
18 Июль 2024 473

Сўнгги ўртоқлик ўйини ҳам муваффақиятли ўтди

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари стартидан аввал иккинчи ўртоқлик ўйинини ҳам муваффақиятли ўтказди. Янги Зеландияга қарши кечган назорат баҳсида Тимур Кападзе шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Жамоамиз сафида Ҳусайн Норчаев дубл қайд этган бўлса, яна бир голга Остон Ўрунов муаллифлик қилди. Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз Олимпия ўйинларидаги илк учрашувни 24 июль куни Испанияга қарши ўтказишади.

Text to speech