Париж-2024 лицензиатлари: Уч карра қитъа чемпионати совриндори Дмитрий Бочаров
Халқаро велоспортчилар иттифоқи томонидан эълон қилинган рейтинг якунида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 1 та Париж-2024 йўлланмасига сазовор бўлган эди. Бир неча ой давом этган ички рақобатда Дмитрий Бочаров терма жамоадаги тажрибали шерикларини ортда қолдириб, Олимпиада иштирокчилари қаторига қўшилди.
Бочаров Дмитрий Александрович 2002 йил 6 июнь куни Фарғона вилоятида туғилган. 2016 йилдан турли ёш тоифаларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Мураббийи Глеб Гройсман. Бочаров ҳисобида Осиё чемпионатларининг 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари мавжуд. Жумладан, 2022 йил Тожикистонда ўтган қитъа биринчилигида 1 тадан кумуш ва бронза медалларига эга чиққан бўлса, 1 йил ўтиб Таиландда ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилган. Кўплаб халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори.
Бочаров терма жамоа мураббийлар штабининг қарорига кўра эркаклар терма жамоаси учун тақдим этилган ягона лицензия ҳисобига гуруҳ пойгаси дастурида иштирок этади.