Ру En O'z
20 Июнь 2021 2164

Оғир атлетикачиларимиз Олимпиада олдидан сўнгги йиғинга жўнаб кетишди

Бугун тунда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 Олимпиадаси олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Украинанинг Каменец-Подольский шаҳрига йўл олди.

Мазкур йиғин роппа-роса 1 ойга мўлжалланган бўлиб, 20 июль куни Токио-2020 лицензиатлари Адҳамжон Эргашев, Акбар Жўраев, Муаттар Набиева ҳамда Кумушхон Файзуллаева мураббийларимиз билан Токио шаҳрига йўл олишади. Қолган вакилларимиз эса яна 1 ҳафталик машғулотлардан сўнг 29 июль куни Тошкентга қайтиб келишади. Жамоамиз Украинага қуйидаги таркибда қўл олди:

Спортчилар:
Адҳамжон Эргашев
Акбар Жўраев
Сарвар Зафаржонов
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Руслан Нурудинов
Муаттар Набиева
Кумушхон Файзуллаева
Турсуной Жабборова

Мураббийлар:
Баҳром Мендибоев
Ержас Болтаев

Массажчи:
Обиддин Муслимов

Text to speech