16 Июль 2024
405
Гимнастикачиларимиз Туркияда Париж Олимпиадасига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб боришмоқда
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўраётган спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари айни кунларда Туркиянинг Анталя шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Мазкур йиғинга учала литсензиатларимиз Расулжон Абдураҳимов, Ҳабибулло Эргашев ҳамда Абдулла Азимов жалб этилган.
Спортчиларимиз машғулотларда Олимпиада учун тайёрланган махсус дастурларини такомиллаштиришмоқда. 11 июлда бошланган мазкур йиғин 23 июлга қадар давом этади.