15 Июль 2024
549
Замонавйи бешкураш бўйича оммавий спорт мусобақаси ўз ғолибларини аниқлади
Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси томонидан пойтахтимиздаги “Tashkent City Park” боғида замонавий бешкурашнинг лазер-ран йўналиши бўйича оммавий спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Халқаро федерация талаблари асосида ташкил этилган “LASER RUN 2024” турнирида 300 нафар катталар ва 250 нафар ёш ҳаваскорлар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Мусобақа бутун боғ бўйлаб спортча руҳ ва кўтаринки кайфият улашиб турди. Иштирокчилар югуриш ва мерганлик борасида ўз маҳоратларини намойиш этиб, якунда ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Қайд этиш жоиз, бу каби спорт тадбирлари мамлакатимиз ёшлари орасида оммавийликни ошириш билан бирга иқтидорли ёшларни кашф этиш йўлида хизмат қилади.