Ру En O'z
15 Июль 2024 592

Амирхон Содиқов: “Ўз олдимга катта мақсадларни қўйганман”

Ўзбекистон тарихида Олимпия ўйинларига илк бор йўлланма олган камондан отиш бўйича терма жамоамиз Париж шаҳрининг ўзида бўлажак Олимпиадага тайёргарлик кўрмоқда. Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова мураббийлар штаби билан 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси олдидан якуний ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда. Масъулиятли старт олдидан Амирхон Содиқовнинг фикрлари билан ўртоқлашамиз:

– Лицензион мусобақадан аввал Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишингизга ишонганмидингиз?
– Тўғриси, ишонгандим. Боиси давлатимиз томонидан бизга яратиб берилган ажойиб шароитларга муносиб жавоб беришимиз керак эди. Мураббийларимиз билан узоқ вақт тайёргарлик кўрдик, ўз устимда ишладим. Қолаверса, лицензион турнирдан аввал Корея Республикасида ўтган Жаҳон кубогида Зиёдахон Абдусатторова билан бронза медалини қўлга киритганим янада куч бағишлади.

– Бўлажак Олимпиададан нималар кутяпсиз?
– Биринчи бор Олимпиадада қатнашаётганимиз сабабли озроқ ҳаяжон бор. Унда бошқа спорт турларидаги юртимизнинг энг кучли атлетлари билан Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш ўзгача фахр беради. Ўз олдимга катта мақсадларни қўйганман. Насиб қилса, унда муносиб иштирок этиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтамиз.

Text to speech