14 Июль 2024
690
Париж-2024: Яна бир ҳамюртимиз спорт гимнастикаси баҳсларида ҳакамлик қилади
Халқаро гимнастика федерацияси (FIG) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борадиган яна бир ўзбекистонлик ҳакам номини эълон қилди. Унга кўра, ҳамюртимиз Оксана Киося бўлажак Олимпиадада спортчиларнинг чиқишини баҳолайди.
Спорт гимнастикаси бўйича қитъа ва жаҳон чемпионатларида фаолият олиб бориб келаётган юртдошимиз учун бу биринчи Олимпиада бўлади. Киося аёллар ўртасидаги беллашувларда ишлаши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Равшан Мирзаев эркаклар ўртасидаги беллашувларда ҳакамлик қилиши маълум бўлган эди.