Ру En O'z
19 Июнь 2021 2211

Навоийлик ёшлар Олимпиада чемпионидан маҳорат сабоқлари олишди

Хабарингиз бор, айни кунларда бутун юртимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида Республика ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда. 16-18 июнь кунлари Навоий шаҳрида ана шундай тадбирлардан бири ўтказилди.

Аҳамиятлиси, унда Олимпия ўйинлари чемпионлари Руслан Нурудинов ва Ҳасанбой Дўсматов каби таниқли спортчиларимиз ҳам иштирок этишди. Тадбир доирасида бир гуруҳ спортсевар ёшлар Навоий Олимпия захиралари коллежида жам бўлишди. Унда оғир атлетика бўйича жаҳон ва Олимпиада рекордчиси Руслан Нурудинов ёшлар учун ушбу спортдаги керакли техникалар бўйича маҳорат сабоқларини намойиш қилиб берди.

Маълумки, Навоий вилояти оғир атлетика бўйича терма жамоамиз учун кучли спортчиларни етказиб бераётган етакчи ҳудудлардан саналади. Олимпиада чемпиони билан ташкил қилинган бундай тадбирлар ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишларининг янада ортиши йўлида беқиёс аҳамият касб этади.

Text to speech