13 Июль 2024
541
Рустам Ассакалов ва Диёра Келдиёровани табриклаймиз!
Бугун юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, жаҳон чемпионатларининг икки карра совриндори, Инчхон-2014 ёзги Осиё ўйинлари ғолиби, уч карра Осиё чемпиони Рустам Ассакалов, шунингдек, дзюдо бўйича уч карра жаҳон чемпионати совриндори, Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари эгаси, икки карра қитъа чемпиони, “Келажак бунёдкори” медали ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби Диёра Келдиёрова туғилган кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки спортчимизни бугунги айём билан қутлаб, уларга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик, яқинлашиб келаётган Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида улкан муваффақият тилайди.