Ру En O'z
13 Июль 2024 834

Париж-2024 лицензиатлари: Ўзбекистонлик биринчи “Бриллиант лига” ғолиби Сафина Садуллаева

Сафина Садуллаева ўзбек енгил атлетикасининг бугунги кундаги ёрқин намоёндаларидан бири бўлиб турибди. Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида олтинчи натижани қайд этган юртдошимиз Париж-2024 да янада баланд марраларни кўзлаган.

Садуллаева Сафина Эркиновна 1998 йил 4 март куни Сирдарё вилоятида дунёга келган. 2015 йилдан енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади. Мураббийи Алим Аҳмеджанов. Ҳамюртимизнинг халқаро майдондаги илк муваффақияти 2015 йилга тўғри келиб, унда Сафина Қатар мезбонлик қилган ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатида ғалаба қозонган. 2017 йил Туркманистонда Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кумуш, Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинлари ва Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида олтин медалларга эга чиқди. Шахсий рекорди – 1.97 метр. 2022 йил Польшада “Бриллиант лига”да олтин медални қўлга киритиб, мазкур нуфуздаги турнирда ғалаба қозонган илк ўзбекистонлик атлетга айланган. Кўрсатган натижалари эвазига “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Садуллаева Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси (World athletics) томонидан эълон қилинган рейтинг якунига кўра, баландликка сакраш дастурида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланди.

Text to speech