Ру En O'z
13 Июль 2024 1008

МОҚ раиси ўринбосари Францияга йўл олаётган дзюдочиларимиз билан учрашди

Эртага дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бориш учун Францияга йўл олади. Сафар олдидан МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов терма жамоа аъзолари билан учрашиб, уларга омад тилади.

Режага кўра, дзюдочиларимиз Нормандия ҳудудида тайёргарликнинг якуний босқичини олиб боришади. Йиғин давомида спортчиларимиз махсус техник ҳаракатларни шакллантиришга катта аҳамият қаратишади. Учрашув давомида Азизжон Якубжанович Олимпиадада курашадиган терма жамоанинг ҳар бир аъзоси билан алоҳида гаплашиб, уларнинг ҳолати, ижтимоий аҳволи ҳақида суҳбатлашди. Шунингдек, бўлажак мусобақада муваффақиятли иштирок этишлари учун ҳукуматимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилиши, бунинг учун улардан фақат ва фақат Олимпиада медали сари бор имкониятларини ишга солишларини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу спорт туридаги баҳслар 27 июль – 3 август кунлари бўлиб ўтади. Дзюдочиларимиз Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида жамоа тарихида энг кўп 13 та йўлланмага сазовор бўлишган.

Text to speech