Ру En O'z
12 Июль 2024 266

Париж-2024 Бокс баҳсларида Алишер Полвонов реферилик қилади

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бокс баҳсларида ҳам ўзбекистонлик рефери фаолият олиб боради. Ўзбекистон бокс федерациясининг маълум қилишича, бўлажак беллашувларда Халқаро тоифадаги ҳакам Алишер Полвонов ишлайди.

Бу А.Полвонов учун фаолиятидаги биринчи Олимпия ўйинлари бўлади. Бунгача юртдошимиз Осиё ва жаҳон чемпионатлари, бир қатор нуфузли турнирлар, хусусан, Париж-2024 циклидаги қитъавий ва жаҳон литсензион турнирларида фаолият кўрсатган.

Text to speech