Париж-2024 лицензиатлари: Миллий рекорд муаллифи Анвар Анваров
Бухоролик енгил атлетикачимиз Анвар Анваров узунликка сакраш дастурида сўнгги йилларда юқори натижалар қайд этиб келмоқда. Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларининг кашфиётларидан бири Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ҳам порлаш учун бор имкониятини ишга солади.
Анваров Анвар Обидович 2000 йил 22 октябрь куни Бухоро шаҳрида туғилган. 2020 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Ҳозирги кунда Олег Сергеев қўл остида машғулотларни олиб бормоқда. Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби. Узунликка сакраш дастурида иштирок этадиган юртдошимиз мазкур йўналишда миллий рекорд соҳиби ҳисобланади. 2022 йил Швейцарияда ўтган халқаро мусобақада 8,22 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Ўзбекистон рекордини ўрнатган. Жорий йил кўплаб халқаро мусобақаларда мунтазам ғолиб ва совриндорлар рўйхатидан ўрин олиб келмоқда. 8 метрли узунликни бутун фаолияти давомида 10 бор, жорий йил ҳисобидан эса тўрт маротаба забт этган.
Анваров Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси (World athletics) томонидан эълон қилинган рейтинг якунига кўра, узунликка сакраш дастурида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланди.