11 Июль 2024
470
Боксчиларимизнинг Олимпиада олдидан йиғини қизғин паллада
Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси айни кунларда Франциянинг Нанси шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Хабар берганимиздек, мазкур йиғинга Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган 7 нафар боксчимиз ва уларнинг спарринг-шерликлари жалб этилган.
Нанси йиғинида Ўзбекистон, Франция, Куба, Испания, Венгрия, Хитой, Таиланд каби жами 18 давлат қатнашяпти. Машғулотлар давомида спарринг жанглари ҳам ташкил этилиб, йигитларимиз бу орқали ўз маҳоратларини янада оширишмоқда.