Ру En O'z
11 Июль 2024 870

Иккинчи бор ўтказилган Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида энг яхшилар аниқланди

Ўзбек футбол шарҳловчилиги мактаби асосчиси, юртимиз футболи ривожига улкан ҳисса қўшган мутахассис, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Ахбор Имомхўжаев хотирасига бағишланган футбол турнири ўз якунига етди. 7-10 июль кунлари ташкил этилган мусобақа кўтаринки руҳда ўтиб, унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) жамоаси қаторисига иккинчи йил бош совринни қўлга киритди.

Бу гал кумуш медаллар “kun.uz” жамоасига насиб этди. “Пахтакор” фахрийлари эса қаторасига иккинчи бор бронза медаллари билан тақдирландилар. Батафсил:

1. ЎФА
2. “kun.uz”
3. “Пахтакор” фахрийлари
4. “championat.asia”
5. “Сулола”
6. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази
7. Ўзбекистон профессионал футбол лигаси
8. “Тонг II”
9. “Журналист”
10. “Шарҳловчи”

Шунингдек, қуйидаги номинацияларда энг яхшилар аниқлаб олинди:

Энг ёши улуғ ўйинчи: Ҳабибулла Мирзахонов (“Тонг II”, 74 ёш)
Энг яхши дарвозабон: Нормуҳаммадали Абдураҳмонов (kun.uz)
Турнир тўпурари: Собир Ходиев ("Пахтакор") ва Дониёр Имомхўжаев ("Сулола") (10 тадан гол)
Энг яхши ўйинчи: Шукур Аширов (ЎФА).

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар, ўз йўналишида энг яхши деб топилганлар ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.

Text to speech