Ру En O'z
11 Июль 2024 460

Зуҳра Абдуллаева фаолиятидаги учинчи олимпиадасида ҳакамлик қилади

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борадиган ўзбекистонлик ҳакамлар сони ортиб бормоқда. Бўлажак Олимпиадада оғир атлетика баҳсларида ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Зуҳра Абдуллаева ҳам ишлайдиган бўлди.

Қайд этиш жоиз, бу Абдуллаева учун учинчи Олимпиада бўлади. Тажрибали ҳакамимиз бунгача Рио-2016 ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида ҳам фаолият олиб борган.

Text to speech