Ру En O'z
19 Июнь 2021 1608

“Олимпик” пешқадамга айланди

Бугун Про-лиганинг 12-тур баҳсларига старт берилди. Дастлабки учрашувларидан бирида “Олимпик” “Бухоро” меҳмони бўлди.

Суперлига йўлида рақобат олиб бораётган жамоаларнинг тўқнашуви муросасиз кечди. Учрашув тақдирини биргина гол ҳал қилди. 60-дақиқада Алишер Одиловнинг йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтара олмади ва бу гол учрашув якунигача ягоналигини сақлаб қолди.

“Про-лига”, 12-тур
“Бухоро” – “Олимпик” 0:1
Гол: Алишер Одилов 60’ – 0:1

Text to speech