Ру En O'z
10 Июль 2024 638

Париж-2024: Адҳам Икрамов тиббиёт йўналишидаги тайёргарлик жараёни билан танишди

Ўзбекистон делегацияси яқинлашиб келаётган Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига ҳар жабҳада катта тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Бугун Спорт вазири Адҳам Икрамов терма жамоаларда фаолият юритаётган тиббиёт соҳаси вакиллари билан бўлажак Олимпиадага тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказди. Учрашувда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Камол Сирожитдинов ҳам иштирок этишди.

Йиғилишда Олимпия ўйинлари мобайнида спортчиларнинг муносиб иштирок этишлари, тикланиши ва тиббий таъминотини кучайтириш масалалари батафсил кўриб чиқилди. Расмийлар ҳар бир спорт туридаги атлетлар учун тиббиёт соҳаси вакиллари бириктирилиши, барча жамоаларимиз эътибордан четда қолмаслигини гапириб ўтишди.

Шунингдек, суҳбат давомида Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон делегациясига ажратиладиган бинода тиббиёт бўлими фаолиятини йўлга қўйиш ва унга малакали мутахассисларни жалб қилиш, терма жамоаларни мусобақа давомида зарур бўладиган тиббий воситалар билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Text to speech