Париж-2024 лицензиатлари: Сузувчимиз Анастасия Зелинская
Ҳар бир ёш ўғил-қиз спортга илк қадамларини ташлар экан, жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларида иштирок этишдек катта маррани ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Сузувчимиз Анастасия Зелинская ана шундай орзуга етишган спортчиларимиздан бири ҳисобланади.
Зелинская Анастасия Юрьевна 2004 йил 21 апрель куни Тошкент вилоятида дунёга келган. 2016 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Саида Искандарова. Фаолияти давомида кўп карра Ўзбекистон чемпионлигига эришган. Ушбу спортчимиз эркин усулда сузиш йўналишига ихтисослашган. 2023 йил Япониянинг Фукуока шаҳрида ўтган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатида 5 ва 10 км масофаларга очиқ ҳавзада сузиш баҳсларида иштирок этган.
Зелинская Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World Aquatics) томонидан тақдим этилган таклифномага кўра, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида 400 метрга эркин усулда сузиш дастурида қатнашади.