10 Июль 2024
454
Анвар Анваров Будапештдаги нуфузли турнирда бронза медалини қўлга киритди
Венгриянинг Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича “Gyulai István Memorial” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг олтин даражасига кирувчи мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров ҳам иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Узунликка сакраш дастурида қатнашган юртдошимиз кучли рақобат остида кечган баҳсларда 8.02 метр натижа кўрсатди. Олтин медаль Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони грециялик Милтиадис Тентоглуга насиб этган бўлса, италиялик Маттиа Фурлани кумуш медалга эгалик қилди.
1. Милтиадис Тентоглу (Греция) – 8.23 метр
2. Маттиа Фурлани (Италия) – 8.08
3. Анвар Анваров (Ўзбекистон) – 8.02