Ру En O'z
9 Июль 2024 461

Қиличбозларимиз "Янгиобод" спорт базасида шуғулланишмоқда

Айни кунларда қиличбозлик бўйича турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоалари ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Тошкент вилоятидаги «Янгиобод» спорт базасида ташкил этилаётган машғулотлар 14 июлга қадар давом этади.

Йиғин ёшларимиз учун олдинда турган йирик халқаро мусобақаларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Зайнаб Дайибекова эса шу ернинг ўзида алоҳида дастур асосида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўрмоқда.

Text to speech