Ру En O'z
9 Июль 2024 714

Оғир атлетикачиларимиз Олимпиада олдидан Туркия йиғинига жўнаб кетишди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бориш учун халқаро ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетди. Терма жамоамизнинг ушбу йиғини Туркиянинг Анталья шаҳрида ўтади.

Режага кўра, йиғин 5 августга қадар давом этади. Шундан сўнг спортчиларимиз Антальядан тўғри Парижга йўл олишади. Туркия йиғинига 6 нафар спортчи жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, оғир атлетикачиларимиздан Акбар Жўраев, Ригина Адашбаева ва Турсуной Жабборова Париж-2024 йўлланмаларига эга чиқишган эди. Мазкур спорт туридаги баҳслар 7-11 август кунлари бўлиб ўтади.

Text to speech