Ру En O'z
19 Июнь 2021 1538

Камончиларимиз Токио-2020 лицензиялари учун курашни бошлашди

Бугун Франциянинг Париж шаҳрида камондан отиш бўйича жаҳон миқёсида Токио-2020 лицензион мусобақаси старт олди. Мазкур турнирда терма жамоамиз вакиллари ҳам Олимпиада йўлланмалари учун баҳс олиб боришмоқда.

Регламентга кўра, бугун жамоавий йўналишда саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Эртага жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндор аниқлаб олинса, мерганлар яккалик дастурда сараланишади. 21 июнь куни эса яккалик йўналишида Токио-2020 иштирокчилари маълум бўлади. Мусобақада терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

Эркаклар:
Зокиржон Ғофуров
Миржалол Қароров
Шоҳжаҳон Абдулҳамидов

Аёллар:
Мунира Нурманова
Камола Юнусова
Зиёдахон Абдусатторова

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси камончиларимизга лицензион турнирда омад ва зафарлар тилаб қолади.

Text to speech