8 Июль 2024
832
Енгил атлетикачимиз делегациямиз ҳисобига яна тўртта лицензия тақдим қилишди
Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси Париж-2024 лицензион цикли якунлангани ва рейтинг орқали 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўл олган спортчилар номини эълон қилди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси Анвар Анваров (узунликка сакраш), Екатерина Воронина (кўпкураш), Сафина Садуллаева (баландликка сакраш) ва Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш) рейтинг орқали Париж-2024 иштирокчилари қаторидан жой олишди.
Шу тариқа, енгил атлетикачиларимизнинг бўлажак Олимпия ўйинларига қўлга киритган йўлланмалари 5 тани ташкил қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили марафончимиз Шоҳруҳ Давлатов Олимпиада нормативини бажариш орқали лицензия соҳибига айланган эди.