8 Июль 2024
648
Камончиларимиз ҳам Париж шаҳрига йўл олишди
Ўз тарихида илк бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Париж шаҳрига йўл олди. Мерганларимиз Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов 20 июль санасига қадар Франция пойтахтида тайёргарликни сўнгги босқичини олиб боришади.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз бўлажак баҳсларда яккалик ва микст дастурида иштирок этишади. Мазкур спорт туридаги беллашувлар 25 июль – 4 август кунлари бўлиб ўтади.