Ру En O'z
8 Июль 2024 657

Дзюдочиларимиз Бўстонлиқда сўнгги тайёргарликни олиб боришмоқда

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига ҳозирланаётган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Машғулотларда 30 нафар асосий ва захира таркиб спортчилари иштирок этяпти.

Япония йиғинини тугатган аёллар терма жамоасининг 6 нафар аъзоси пойтахтимизга етиб келишди. Режага кўра, улар мамлакат дзюдо федерациясининг базасида тайёргарликни давом эттиришади. Терма жамоа 14 июль куни Францияга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, бўлажак Олимпия ўйинларида дзюдо баҳслари 27 июль – 3 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур Олимпия ўйинларида ўз тарихида илк бор 13 та лицензияга эга бўлган.

Text to speech