Ру En O'z
8 Июль 2024 791

Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов 30 ёшда!

Бугун бокс бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби, уч карра Осиё чемпиони, “Фидокорона хизматлари учун” ордени, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ҳамда “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Баҳодир Жалолов таваллуд айёмини нишонламоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси боксчимизни туғилган куни билан қутлаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва яқинлашиб келаётган Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ҳам чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишини тилаб қолади.

Text to speech